Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маълумотномани маҳалладан эмас, my.gov.uz порталидан олинг!

Маълумотномани маҳалладан эмас, my.gov.uz порталидан олинг!

Фото: Digital.uz

Эсингизда бўлса керак, илгари давлат ижтимоий хизматларидан фойдаланаман деган одамдан ташкилотлар бир қанча ҳужжатлар талаб қиларди. Маҳалладан “справка”, поликлиникадан “086” сўраб сарсон бўлиб юрган кунларингиз ёдингизга тушгандир-а?

2021 йилдан эътиборан бу ортиқча оворагарчиликларнинг кўпи бекор қилинди, жумладан, маълумотнома талаб этилиши ҳам. Лекин айрим ҳолатларда, маълумотнома асос бўлиб хизмат қилувчи муҳим вазиятлардагина, уни тақдим қилиш шарт.

Масалан, ёрдамга муҳтож оила қандайдир имтиёзлардан фойдаланиши учун кам таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома талаб қилинганда, яна қоғозбозликми, деб қўл силтаб қўймай, уни my.gov.uz портали орқали онлайн олиши мумкин.

Мен ҳақимда маълумот қаердан олинади, дея ҳайрон бўляпсизми? Бари “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали шакллантирилган. Сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун бундай маълумотномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиш имконияти яратилган.

Айтганча, маълумотномани олиш бепул ва 12 ой давомида амал қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг