Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“M360 GSMA” саммити келгуси йил Тошкентда ўтказилади

“M360 GSMA” саммити келгуси йил Тошкентда ўтказилади

Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси Қатарда якунланган дунёнинг энг йирик телекоммуникация тадбирларидан бири – “M360 GSMA” саммитида иштирок этди.

Саммитда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов тақдимот билан чиқиш қилди. Вазир ўз маърузасида мамлакатнинг ахборот технологиялари салоҳияти, соҳа ривожланиши учун амалга оширилган ташаббуслар, кадрлар тайёрлаш ва инвестицияларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлади. 

Маросимнинг кейинги қисмида эса вазир келгуси йилда мазкур тадбир илк бор Тошкентда ўтказилишини тасдиқловчи рамзий эстафетани қабул қилди.

Ёпилиш маросимида вазирнинг Ўзбекистонда бўлажак саммитни ташкил этиш масъулиятини расман ўз зиммасига олиши муҳим воқеа бўлди.

“M360 GSMA”нинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб этиш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим қадам бўлади. 

Шунингдек, бу технология ва инновациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг