“Кремний водийси” банки банкротга учради

АҚШнинг энг йирик банкларидан бири — Silicon Valley (“Кремний водийси”) банкрот деб эълон қилинди. Бу — 2008 йилги молиявий инқироздан буён Қўшма Штатларда кузатилган энг йирик банкротлик.
“Кремний водийси” банки (номи ҳам айтиб турибди) Калифорниядаги технология стартапларига хизмат кўрсатишга ихтисослашган эди.
Яқинда банк $1,8 млрд зарар кўрганини эълон қилганди. Банкнинг капитал қиймати $200 млрд экани нуқтаи назаридан, бу унчалик ҳам катта зарар эмас. Бироқ ушбу баёнот Калифорниянинг бошқа бир банки — Silvergate тугатилиши билан бир пайтга тўғри келиб қолгани сармоядорлар ўртасида ваҳима уйғотди. Silicon Valley Bank акциялари қиймати савдолар бошидаёқ 60 фоизга қулади, оқибатда савдо тўхтатилди, мижозларнинг депозитларини ҳимоялаш мақсадида мувофиқлаштирувчи банкнинг фаолиятини тўхтатиб қўйди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter