Кўп ишни қойил қилган ChatGPT олтинчи синф имтиҳонидан ўтолмади
Бир неча мураккаб имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ChatGPT нейротармоғига умумий ўрта таълим мактабининг олтинчи синф имтиҳонини топширтириб кўришди. У математикадан саволларнинг 16, табиий фанлардан 20 фоизига тўғри жавоб берди. Инглиз тилидан 20 баллдан 11 балл олди.
ChatGPT оддий саволларга жавобда ҳам қўпол хатоларга йўл қўйди. Масалан, 60 000, 5 000, 400, 3 сонларини қўшиш сўралганда, 65 503 деб жавоб берди. Бундан ташқари, бирорта диаграммани тушунмади. Графика билан боғлиқ тестлардан ноль балл олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter