Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катта бизнесда нима ғолиб, кино саноатими ёки интерактив ўйинлар?

Катта бизнесда нима ғолиб, кино саноатими ёки интерактив ўйинлар?

zen.yandex.ru

Ҳар қандай бизнесда пул асосий кўрсаткичдир. Муайян соҳада молия қанчалик кўп айланса, у глобал доирада шунчалик катта ва аҳамиятлидир. Даромад ва валютанинг умумий муомаласи фойдаланувчиларнинг соҳага қизиқишини яққол намоён қилади ва компаниялар учун янги инвесторларни жалб қилишга уринишда асосий далилга айланади.

Юқоридаги қоида кўнгилочар медиа соҳасига, шу жумладан ўйинларга ҳам тегишли. Кўпчилик кино бу соҳада етакчи деган янглиш фикр билдиришади. Бироқ, интерактив ўйинлар узоқ вақтдан бери асосий рақобатчисини ортда қолдириб, етакчиликни қўлга киритди.

2021 йилда ўйинлардан тушган умумий даромад 180,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, кино саноати атиги 21,4 миллиард доллар ишлаб топди. Ҳали ҳам стриминг хизматлари мавжуд, бироқ уларнинг рақамларини қўшсангиз ҳам, интерактив ўйинлар етакчи бўлиб қолаверади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг