IT-ҳуқуқ: Тўлов агенти ва субагенти қандай фарқланади?

Савол: Тўлов агенти ва субагенти қандай фарқланади?
Жавоб: Тўлов агенти — банк ёки тўлов ташкилоти билан тўлов хизматлари кўрсатиш учун агентлик шартномасини тузган, банк ҳисобланмайдиган юридик шахс.
Тўлов субагенти — тўлов агенти билан тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича субагентлик шартномасини тузган, банк ҳисобланмайдиган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг Қарори асосида тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов хизматлари етказиб берувчиларининг тўлов тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги Низомда ёзилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter