IT-ҳуқуқ: Киберхавфсизлик объекти ва субъектига нималар киради?

Савол: Киберхавфсизлик объекти ва субъектига нималар киради?
Жавоб: "Киберхавфсизлик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида бу ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
Киберхавфсизлик объекти — ахборотнинг киберҳимоя қилинишини ҳамда миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлашга доир фаолиятда фойдаланиладиган ахборот тизимлари мажмуи, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари.
Киберхавфсизлик субъекти — миллий ахборот ресурсларига эга бўлиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича электрон ахборот хизматлари кўрсатиш, ахборотни ҳимоя қилиш ҳамда киберхавфсизлик билан боғлиқ муайян ҳуқуқлар ва мажбуриятларга эга бўлган юридик шахс ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан муҳим ахборот инфратузилмаси субъектлари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter