iPhone ўғрилардан ҳимояланди

Apple компанияси янгиланиш орқали iPhoneларни ўғирлашдан ҳимоялади.
“Ўғирланган қурилмани ҳимоялаш” танлови (опцияси) iOS 17.3 да пайдо бўлди. У фаоллаштирилгандан сўнг iPhone фойдаланувчининг уйидан узоқда ёки бошқа хавфли жойларда очувчи код-паролни қабул қилмайди. Айфонга фақат Face ID ёки Touch ID билан кириш мумкин бўлади.
Созламаларнинг паролни алмаштириш ёки махфий маълумотлар билан боғлиқ бўлимларига кирилганда ҳам iOS фойдаланувчидан Face ID ёки Touch ID орқали шахсини тасдиқлашни сўрайди.
Apple муҳандисларининг фикрича, ушбу янгилик смартфонга қўшилиб шахсий маълумотларни ҳам йўқотиб қўйиш хавфини камайтиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter