iOS 16.4 даги янгиланишлар: Янги эможилар, овоз сифатининг яхшиланиши, Apple Music Classical ва бошқалар

Янги эможилар
Энди iPhone клавиатурасида янги эможиларни топиш мумкин. Барча янги эможилар юқоридаги фотосуратда келтирилган. Эътибор беринг, агар суҳбатдошингиз iOS 16.4 янгиланишига эга бўлмаса, у эможини кўрмайди.
Safari орқали веб-сайт билдиришномалари
Энди пуш-билдиришномалар нафақат юклаб олинган иловаларни, балки веб-сайтларни ҳам юбориши мумкин. Функция фақат стандарт Safari браузери орқали ишлайди.
Қўнғироқлар учун овоз сифатини яхшилаш
Энди фойдаланувчи оддий қўнғироқлар пайтида шовқинни камайтириш режимини ёқиши мумкин. Бу бошқарув панели орқали амалга оширилади. Илгари бу функция фақат Facebook ва бошқа иловалар учун ишлаган. Ушбу режим ёрдамида суҳбатдош фақат сизнинг овозингизни эшитади: машина овози ва бошқа шовқинлар микрофонга тушмайди.
Apple Music Classical
iOS 16.4 версияси чиқиши билан фойдаланувчилар App Store дан янги классик мусиқа иловасини юклаб олишлари мумкин. Aгар Apple Music га обуна бўлсангиз, хизматдан бепул фойдаланиш мумкин. Дастурнинг интерфейси оддий Apple Music дан фарқ қилмайди, аммо классик версияда фақат классик трекларни тинглашингиз мумкин.
Always-on Display
Янгилик iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max эгалари учун долзарбдир. Энди Always-on Display режимида қулфланганда фон расмлари ва билдиришномаларни яширишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter