Илон Маск учун 10 триллион доллар "пул эмас" экан
Илон Маскнинг фикрича, инсониятга кейинги 20 йил ичида қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтиш ва қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечиш учун бор-йўғи 10 триллион доллар керак бўлади.
20 йил давомида бутун сайёра учун 10 триллион доллар жуда кам миқдор. Инсоният шу йўл билан маблағ тежашга эришади. Чунки мазкур вақт давомида ресурсларни янада ривожлантириш жараёни 14 триллион доллар харажатларни талаб қилади.
Миллиардернинг айтишича, агар у ўз режасига амал қилса, бутун инфратузилма, жумладан, шамол ва қуёш электр станциялари Ер майдонининг 0,2 фоиздан камроғини эгаллайди.
10 триллион доллар фақат электр станциялари ва тегишли инфратузилмани қуришгагина эмас. Унга автомобиль заводлари, материаллар ва аккумулятор ишлаб чиқариш харажатлари, пўлат ва ўғит ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағлар ҳам киради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter