Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Илк ижтимоий тармоқнинг рақамли қуёш ботмоқда — Usenet

Илк ижтимоий тармоқнинг рақамли қуёш ботмоқда — Usenet

Фото: Ferra.ru / Kandinsky 3

Google Groups интернет тарихидаги биринчи ижтимоий тармоқ — Usenet билан ишлашни тўхтатишини яқинда эълон қилди.

Usenet 1979 йилда туғилган, Facebook, Twitter, VK ва бошқалардан анча узун тарихи бор, бироқ унинг “сафари қариган” кўринади. Google баёнотида айтилишича, у легитим фаоллик сусайган ва аксинча, спамлар фаоллашган маконга айланган.

Қачонлардир қизғин мунозаралар маркази ҳисобланган Usenet, замонавий ижтимоий тармоқлар ва форумлар пайдо бўлганидан сўнг, долзарблигини йўқотди.

Usenet кашшофлари Трускотт ва Эллис гуруҳларга бирлаштирилган янгиликлар ва умумий хабарлар тармоғини яратиб, платформага асос солишган. Тизим  ARPANet сингари ибтидоий тармоқларда тез оммалашиб гуллаб-яшнади. Бироқ марказий бошқарув йўқлиги учун спам ва флейм урушлари авж олиб, Usenetни жар ёқасига келтириб қўйди.

Usenetни ҳамон соғинувчилар учун умид эшиклари батамом ёпилмаган. Тармоқда мулоқот қилиш учун фойдаланувчилар Eternal September, NewsHosting, EasyNews ёки Eweka каби Usenet провайдерларига мурожаат қилишлари мумкин. Usenetнинг кўҳна ландшафти бўйлаб саёҳат қилиш истагидагилар учун Usenet клиенти керак бўлади.

Қачонлардир интернетда инқилоб ясаган онлайн-ҳамжамиятнинг ҳалокати муқаррар — рақамли қуёш уфққа шиддат билан оғишда давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг