Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“ICT WEEK—2023” ҳафталиги ёхуд “ICT EXPO—2023” кўргазмасидан эксклюзив лавҳа (+видео)

24-27 октябр кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтган АКТ ҳафталиги доирасида янгидан-янги стартап лойиҳалар ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркасини ўзида мужассам этган ICT EXPO кўргазмаси ҳам ташкил этилганлиги ҳақида аввалги хабар ва лавҳаларимизда ҳам маълум қилган эдик.

Айтиш жоизки, IТ стартаплар хиёбонида 72 та стартап намойиш этилган бўлиб, улардан 42 таси IТ-Park резидентлари ва 30 таси “Plug and Play” дастурлари иштирокчиларидир.

Шунингдек, мазкур кўргазмада иштирокчилар томонидан ташриф буюрувчиларга IТ-таълим, стартап экотизимини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ва резидентлик мақомини олиш бўйича ташкилот томонидан тақдим этилаётган ташаббус ва имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Қолаверса, кўргазмада Ўзбекистон бозоридаги фаол инвесторлар, шунингдек, IТ-ҳамжамиятни ривожлантириш ҳамда стартаплар ва инвесторлар ўртасидаги ҳамкорликка кўмаклашишга бағишланган тадбирлар жадвалини ўз ичига олган қимматли маълумотлар базасида рўйхатдан ўтиш ва улардан фойдаланиш имконияти ҳам тақдим этилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, яхшиси, минглаб хабарларни ўқигандан кўра, бу йилги ICT EXPO кўргазмасидан тайёрланган эксклузив лавҳани бир марта томоша қилинг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг