Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гонконг илк фазовий йўлдошини учиради

Гонконг илк фазовий йўлдошини учиради

Фото: CNS

Гонконгнинг хусусий HK Aerospace Technology Group компанияси Ерни масофавий зондловчи йўлдоши — Hong Kong Star устидаги синовлар муваффақиятли ўтганини эълон қилди. Бу Гонконгнинг ўзида ишлаб чиқарилган илк фазовий қурилмадир.

Йўлдошни учириш ноябр ойи охирларига мўлжалланган. Рекета учириладиган денгиз старт майдончаси Хитой жанубидаги Гуандун провинцияси яқинида жойлашган.

Hong Kong Star юқори ечимли оптик тизим билан таъминланган, бу Ерни масофадан зондлаш, иқлим ўзгаришлари ва об-ҳаводаги ўзгаришларни таҳлил қилиш учун юқори сифатли суратлар олиш имконини беради. Йўлдошдан турли табиий офатларлар ҳақида олдиндан маълумот тўплаш, “ақлли” шаҳарларни лойиҳалаштиришда фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

HK Aerospace Technology Group вакиллари баёнотига кўра, йилига турли вазифалар учун мўлжалланган камида 300 тадан тижорий йўлдош учирилади. Бундан ташқари, фазода 720 та қурилмадан иборат Hong Kong Star йўлдошлари гуруҳини шакллантириш мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг