Ҳеч бўлмаса электрон китоб ўқинг...

"Xiaomi" компанияси диагонали 5,84 дюйм E-ink экранли электрон китобни тақдим этди. У "Moaan InkPalm Plus" деб номланади. Ҳеч бўлмаса электрон китоб кўринишидаги мутолаани мақсад қилганлар олдиндан 164 доллар тўлаб, унга буюртма беришлари мумкин.
Гаджет Rockchip RK3566 тизими билан ишлайди. Олд томондан ёритилган дисплей мутолаа учун жуда қулай. Яна уни хоҳишга кўра 24 даражагача ёритиб олишингиз мумкин.
Электрон китоб Android 11 базасидаги операцион тизимда ишлайди ва турли форматларни қўллаб-қувватлайди. 2200 мА•с сиғимидаги батарея 30 кун ишлашга қодир. Гаджет 2,5 соатда 100 фоиз қувватланиб олади.
2 ГБ оператив хотира, 64 ГБ флеш-хотира, Bluetooth 5.0, Wi-Fi 5 таъминотига эга. Умумий вазни 140 грамм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter