Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳавола ёки сайт хавфсизлигини қандай текшириш мумкин?

Ҳавола ёки сайт хавфсизлигини қандай текшириш мумкин?

Фото: "shutterstock"

Интернетда ҳаволаларни текшириш хизматлари жуда кўп. Уларнинг барчаси деярли бир хил принцип асосида ишлайди: фойдаланувчи махсус майдонга ҳаволани киритади, кейин хизмат ҳисобот беради. Dr.WEB ва Kaspersky каби вирусга қарши дастурларни ишлаб чиқувчилар ҳам, бошқа компаниялари ҳам ҳаволаларни текшириш воситаларига эга.

Энг машҳур хизматлардан бири VirusTotal. Текширув деярли юзга яқин антивирус маълумотлар базасидан ўтади, шунинг учун олинган натижалар энг ишончли ҳисобланади. Бу ерда шубҳали манбалардан юклаб олинган файлларни ҳам текшириш мумкин. Эътибор беринг, антивирусларнинг кўплиги туфайли файлларда хатолик юз бериши мумкин. Қоидага кўра, VirusTotal маълумотлар базасидан фақат бир нечта антивируслар хавф ҳақида сигнал берса, ташвишланадиган ҳеч нарса йўқ.

Браузер кенгайтмалари

Ҳаволани текширишни тез-тез бажаришингиз шарт бўлмаса-да, механик тарзда амалга ошириш унчалик қулай эмас. Браузердан қабул қилинувчи ёки ижтимоий тармоқлардан олинган барча ҳаволаларни доимий ва автоматик текшириш анча яхшироқдир. Бундан ташқари, бунинг учун тўлиқ антивирусни ўрнатиш ҳам шарт эмас - браузер кенгайтмаси етарли.

Bitdefender компаниясига тегишли TrafficLight қидирув тизими натижаларида ҳавола хавфсиз ёки йўқлигини кўрсатади. Aгар ҳамма нарса жойида бўлса, у яшил тасдиқ белгиси билан белгиланади.

Aгар Dr.Web Link Checker дастурини ўрнатсангиз, сичқончанинг ўнг тугмаси билан ҳаволаларни текширишингиз мумкин. Кенгайтма, шунингдек, ВКонтакте’да ишлайди ва ташқи ҳаволаларни текширади. Шунингдек, Google Chrome ва Chromium’га асосланган бошқа браузерлар учун Microsoft кенгайтмасидан фойдаланишингиз мумкин. Бу cозламани талаб қилмайди ва иложи борича кўзга ташланмасдан ишлайди. Aгар хавфли ҳавола топилса, кенгайтма бу ҳақда огоҳлантиради.

Google энг йирик қидирув тизимининг эгаси сифатида фойдаланувчиларнинг хавфсизлигини кузатиб боради. Охирги Google I/O’да компания сайт ишончлилиги ҳақидаги маълумотлар iOS ва Android’даги Google иловасида кўрсатилишини айтди.

Шунга ўхшаш функция Яндекс иловасида ҳам мавжуд. Aгар сайт номининг ёнидаги учта нуқтани босиб, «Сайт ҳақида маълумот»ни танласангиз, сайт маълумотлари ва ташриф буюрувчиларнинг шарҳлари билан саҳифа очилади.

Қисқа ҳаволани қандай очиш мумкин

Қисқартирилган ҳавола ортида қайси сайт турганини checkshorturl.com хизматидан фойдаланиб текшириш мумкин. Майдонга қисқа ҳаволани киритиш ва «Expand» тугмасини  босиш кифоя. Шундан сўнг сиз ҳақиқий ҳаволани кўрасиз ва у қаерга олиб боришини тушуна оласиз

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг