Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

GPT-4 “орқадан пичоқ урди”, у дастурчилар ўрнини ҳам босмоқчи

GPT-4 “орқадан пичоқ урди”, у дастурчилар ўрнини ҳам босмоқчи

Фото: Shutterstock

Тармоқ нашрларининг хабар беришича, бир қатор стартаплар дастурчидан пул тежаш мақсадида GPT-4 тил моделидан фойдалана бошлаган. Aйтишларича, AI код ишлаб чиқаришга қодир.

Масалан, Landscape стартап асосчиси Жо Перкинс Twitter да нейрон тармоғи ёрдамида бешта микросервис учун код ёзгани, бунга атиги 3 соат вақт кетгани ва қониқарли даражада бўлиб чиққанини айтди. Aгар ҳамма нарса қўлда ёзилса, бир неча ҳафта ва 5 минг фунт стерлинг талаб этилар эди.

Перкинс билан суҳбатлашган Vice нашрига кўра, у мактабда информатика фанини ўрганган, бироқ унинг билими кодни ёзиш учун эмас, балки фақат кодни тушуниш учун етарли бўлган. Шундай қилиб, GPT-4 тўғри ечим еди. Перкинс ишлаб чиқувчилар билан ҳамкорлик қилишда давом этсада, тил модели ривожланишни соддалаштиради, уни тезлаштиради ва пулни тежайди.

Aммо Жоржия Технология Институтининг онлайн таълим бўйича ижрочи директори Девид Жойнер тил моделлари дастурчиларнинг ўрнини боса олмайди, деди. Улар ёрдамчи бўлиб, баъзи ишларни ўз зиммаларига олишлари мумкин.

Шундай қилиб, GPT-4 тез орада бозорда талаб қилинадиган воситага айланади ва ишлаб чиқувчилар талабга эга бўлиш учун ундан қандай фойдаланишни ўрганишлари керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг