Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google Driveда йўқолиб қолган файлларни топишни биласизми?

Google Driveда йўқолиб қолган файлларни топишни биласизми?

Фото: Shutterstock

Google ниҳоят фойдаланувчиларнинг Google Driveда сақланаётган файлларининг изсиз йўқолиши билан боғлиқ муаммо ечимини топди. Ушбу хатоликни тузатиш учун, компания батафсил қадам-бақадам қўлланмани эълон қилди.

Маълумотларни тиклаш учун Windows учун Google Drive клиентининг фаол версияси керак бўлади. Иловани ишга туширгандан сўнг, унинг вазифалар панелидаги иконкаси босилиб, клавишдаги Shift тугмасини босиб турган ҳолда “Созламалар” менюсига кирилади, сўнгра “Захира нусхадан тиклаш” опцияси танланади. Ҳаммаси тўғри бажарилса, жараён бошлангани ҳақидаги хабар экранга чиқади, якунда тикланган файллар “Google Drive recovery” деб номланган папкада пайдо бўлади.

Муаммо туғилган тақдирда, фойдаланувчи хатолик ҳақида, В#DFD84 хэштеги ва диагностика журналлари ёқилгани ҳақидаги байроқча билан, ҳисоботни жўнатиши мумкин. Тажрибалироқ фойдаланувчилар Google қўллаб-қувватлаш саҳифасида жойлаштирилган консол буйруқлари ёрдамида ўз файлларини тиклашга уриниб кўришса бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг