Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google Drive булутли хотирасидан файллар ўчиб кетяпти

Google Drive булутли хотирасидан файллар ўчиб кетяпти

Фото: Shutterstock

Google Drive булутли хотира фойдаланувчилари файллар йўқолиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келишмоқда. Онлайн шикоятларга кўра, файллар Google булут хизматидан бутунлай йўқ бўлиб кетган.

Аниқроғи, фойдаланувчилар файлларга кириш ҳуқуқини йўқотган ва папка тузилмаси 2023 йил май ҳолатига қайтиши ҳақида хабар бермоқда.

Google ҳозирда вазиятни ўрганмоқда. Компания зарар кўрган фойдаланувчиларга ҳозирча Google Driveга ҳеч қандай ўзгартириш киритмасликни маслаҳат бермоқда.

Биринчи қурбонлардан бири хабар берганидек, 2023 йил май ойидан кейин яратилган барча файллар йўқолган. Улар папкаларда ёки ахлат қутисида эмас. Жилд тузилиши ҳам 2023 йил май ойида бўлган ҳолатга қайтди. Шу билан бирга, фойдаланувчи ўз файлларини ёки аккаунтига киришни бошқа ҳеч ким билан баҳам кўрмаганини даъво қилмоқда. Фойдаланувчи бир нечта муаммоларни бартараф этиш босқичидан ўтди, аммо ўша пайтда Google муаммони ҳал қила олмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг