Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Google Chrome браузерининг Android версияси дизайнини ўзгартиради

Google Chrome браузерининг Android версияси дизайнини ўзгартиради

Google Chrome тез орада янги дизайн элементи – сузувчи ҳаракат тугмасини (Floating Action Button -  FAB) олади.

Ушбу элемент аллақачон Material Design тилининг ажралмас қисмига айланган ва Gmail, Google Maps ва Google Keep каби иловаларда қўлланилади. Энди Chrome ҳам ушбу рўйхатга янги фойдали тугма билан қўшилади.

Googleга кўра, FAB "фойдаланувчига иловада асосий амални бажаришга имкон берувчи юқори таъкидланган тугма".

Одатда у экраннинг пастки ўнг бурчагида жойлашган бўлиб, битта, йўналтирилган ҳаракатни бажариш учун мўлжалланган. Google Keepда у янги эслатмаларни яратиш учун ишлатилади ва Google Mapsда у харитани фойдаланувчи жойлашган жойга марказлаштириш учун ишлатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг