Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Google билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Google билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Фото: Digital.uz

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Google компаниясининг давлат органлари билан ҳамкорлик ва оммавий сиёсат бошқармаси бошлиғи Ольга Скороходова билан учрашди.

Учрашувда меҳмонларга IT Park фаолияти, резидентлар учун яратиб берилган шароитлар, хорижий компаниялар учун имкониятлар бўйича маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон IT ва BPO соҳаларини янада ривожлантириш ҳамда кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, АКТ соҳасидаги иш ўринлари, ваколатлар ва таълим йўналишида ҳамкорлик бўйича фикрлар алмашилди.

Ўз навбатида, тажриба алмашиш ва малакали мутахассислар сонини кўпайтириш мақсадида Google ва Ўзбекистоннинг асосий IT-компаниялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг