Google Androidга кенгайтирилган махфийлик ҳимоясини қўшади

Google фойдаланувчиларни шахсий маълумотларини ўғирлашдан ҳимоя қилиш учун Android хавфсизлигини яхшилашни эълон қилди. Янги Identity Check хусусияти муҳим созламалар ва маълумотларга кириш учун қурилма эгасининг шахсини тасдиқлашнинг қўшимча қатламини қўшади.
Identity Check бу аввал ишга туширилган Theft Detection Lock функциясига қўшимча бўлиб, у қурилма ўғирланишини аниқлаш учун СИ алгоритмидан фойдаланади.
Янги функция ёқилганда, қурилма фойдаланувчи олдиндан белгилаган ишончли жойлардан (масалан, уй ва офис) ташқарида бўлса, кенгайтирилган ҳимоя ёқилади. Бу жойлардан ташқарида PIN-кодни ўзгартириш, ўғирликдан ҳимояланишни ўчириш ёки паролларга кириш каби муҳим ҳисоб ва қурилма созламаларига кириш учун мажбурий биометрик аутентификация талаб қилинади.
Янги функциядан биринчи бўлиб Android 15 операцион тизимига эга Pixel смартфонлари ва One UI 7 га янгиланган Samsung эгалари кириш ҳуқуқига эга бўлади. Шу йил охирида Identity Check бошқа ишлаб чиқарувчилар қурилмаларида ҳам пайдо бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter