Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Глобал бозордаги энг кучли андроид-смартфонлар — AnTuTu 

Глобал бозордаги энг кучли андроид-смартфонлар — AnTuTu 

Nubia Red Magic 8S Pro.

Фото: ZTE

AnTuTu бенчмарки, Хитой рейтинги ортидан, глобал бозорда мавжуд Android-смартфонларнинг энг кучлиларини аниқлади.

Бенчмарк талқинига кўра, август ойида глобал бозорнинг кучли смартфони сифатида ўйинлар учун мўлжалланган, дунёдаги илк 24 Гб оператив хотирали смартфон — Nubia Red Magic 8S Pro+ эътироф этилди. Ушбу смартфон 1 632 859 балл тўплади.

Таъкидлаш ўринлики, ZTE компаниясининг ушбу смартфони Хитой рейтингида 3-ўринни эгаллаганди.

Глобал рейтингда унинг энг яқин таъқибчиси (қарийб 40 минг балл кам тўплаган) — яна бир геймерлик смартфони — ASUS ROG Phone 7.

ASUS ROG Phone 7

Учинчи ўринни 40 минг баллик тафовут билан Xiaomi 13 банд этди.

Xiaomi 13

Глобал рейтингда Samsung бренди остидаги тўртта смартфон жойлашди, ҳолбуки, Хитой рейтингида биттаям йўқ эди: чунки хитойликлар топ-рейтингидаги “энг кучсиз” смартфон ҳам корейсларнинг энг зўр смартфонидан юқорироқ балл тўплаган.

Яна бир фарқли жиҳати, Хитой рейтингига фақатгина энг сўнгги талқиндаги Snapdragon 8 Gen 2 топ-процессорлари ўрнатилган смартфонлар кирган бўлса, глобал рейтингга ҳатто ўтган йилги Snapdragon 8+ Gen 1 ўрнатилган Lenovo Legion Y70 ҳам киришга муваффақ бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг