Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гарри Поттер мухлислари учун Redmiдан сеҳрли смартфон ва планшет

Гарри Поттер мухлислари учун Redmiдан сеҳрли смартфон ва планшет

Фото: 4PDA

Redmi бренди Гарри Поттер китоблари ва фильмларининг ишқибозлари учун янги Тurbo 3 смартфонинг оддий версияси билан бир қаторда Redmi Pad Pro смартфони ва планшети ҳам тақдим этилишини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, қурилмалар Жоан Роулингнинг сеҳрли олами услубида ишлаб чиқилади. Махсус версия асосий версиядан Хогвартс эмблемаси, кўплаб кичик деталлар ва ноёб дизайни билан фарқ қилади. Масалан, "Люмос" ёзуви бўлган сеҳрли таёқча чақнаш ёритгич вазифасини бажаради.

Техник тарафлама эса сиз асосий версиялардан ҳеч қандай фарқни кутмасангиз ҳам бўлади. Смартфон олдинги флагман Qualcomm Snapdragon 8s Gen 3 процессори, камида 12 Гб оператив хотира, 2400 нитсгача ёруғликдаги нозик рамкали экранга эга бўлиб, қалинлиги 8 ммдан бироз ингичкароқ ва оғирлиги эса атиги 179 граммга тенг.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Redmi компанияси Redmi Note 12 Turbo Harry Potter Editionни чиқарган эди. Смартфон ўзининг бетакрор дизайни ва филм мухлислари учун турли эсдалик совғаларга бой пакети билан ажралиб турарди. Тизер маълумотларига кўра, янги маҳсулотда ҳам янада кўплаб сеҳрли аксессуарлар бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг