Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

❗️ФВВ ОГОҲЛАНТИРАДИ

❗️ФВВ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Фото: Яндекс

Сўнги вақтларда хонадонлардан чиқаётган ёнғинларга смартфон сабаб бўлаётганини билармидингиз?

Севимли телефонингиздан айрилиб қолмаслик ва яқинларингиз ҳаётини хавфга қўймаслик учун ушбу тавсияларга қулоқ тутинг:

  • Смартфонингизни тунда электр тармоғига уланган ҳолатда қолдирманг;
  • Уни фақат кундузги, ўз назоратингиз остида қувватлантиринг;
  • 100 фоизгача қувватлангандан сўнг тармоқдан узишни унутманг;
  • Асосийси, телефонингизни асло ёстиқ остига қўйманг;
  • Агар қувватланаётган қурилмангиз алангалагудек бўлса, биринчи навбатда электр тармоғидан узинг ва устига қалин мато ёпиб қўйинг;
  • Ёнғинни фақат ўт ўчиргич билан ўчиринг.

Унутманг, бундай ҳолат ҳар биримизнинг ҳаётимизда рўй бериши мумкин, шу боис барчани огоҳлантиринг!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг