Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фавқулодда вазиятларда машинанинг ўзи тўхтайди ва тез ёрдам чақиради

Фавқулодда вазиятларда машинанинг ўзи тўхтайди ва тез ёрдам чақиради

Фото: Mercedes-benz

Mercedes-Benz компанияси янги CLA электр седанини тақдим этди. Автомобил WLTP стандарти бўйича 750 километр масофани босиб ўтади ва 100 километрга атиги 12 кВт/соат энергия сарфлайди. Автомобил аккумуляторни 15 дақиқада 400 километр масофа йўл босишга етарли қувватлаш имконини берувчи 800 волтли қувватлаш тизимига эга бўлди. Шу жиҳатдан Tesla Model 3 учун энг кучли рақобатчига айланиши мумкин. Янги седаннинг серияли ишлаб чиқарилиши келаси йил охиригача режалаштирилган.

Компания иккита аккумулятор вариантини таклиф этади, улардан бири юқори энергия зичлиги учун силикон оксидли анодли, иккинчиси эса арзонроқ версия учун литюм темир фосфат билан. Машинанинг дизайни ҳам эътиборга лойиқдир. CLA ташқи кўриниши атлетик шакллар, кучли ғилдирак аркалари ва 21 дюймли ғилдираклар билан ажралиб туради.

Бундан ташқари, автомобил ҳайдовчининг ҳолатини ва салонда болалар ёки уй ҳайвонлари борлигини назорат қилиш тизимлари билан жиҳозланади. Фавқулодда вазиятларда тизим машинани хавфсиз тўхтатиб, тез ёрдам чақириши мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг