Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг кучли андроид-смартфонлар қайси?

Энг кучли андроид-смартфонлар қайси?

Фото: Аntutu.com

AnTuTu бенчмарки 2023 йил феврал ойи учун энг кучли андроид-смартфонлар рейтингини тузди.

Snapdragon 8 Gen 2 ягона процессорли тизимига асосланган геймерлар учун мўлжалланган Nubia Red Magic 8 Pro+ флагманлар орасида энг кучлиси деб топилди. Иккинчи ва учинчи ўринларни худди шу платформага асосланган vivo X90 Pro+ ва iQOO 11 эгаллади. AnTuTu қайд этишича, энг яхши 10 та қурилмадан еттитаси Snapdragon 8 Gen 2 платформаси асосида ишлайди.

Субфлагманлар орасида Dimensity 8200 ягона чипли тизимига асосланган iQOO Neo7 етакчи бўлган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларни Dimensity 8100 Ultra мобил платформаси асосидаги Xiaomi 12T ва Realme GT Neo3 эгаллади.

Ўрта даражадаги бюджет қурилмалари рейтингида Nothing Phone 1 етакчилик қилмоқда, ундан кейинги ўринларда — Realme GT Master ва Poco X5 Pro. Уларга Snapdragon 7-сериясининг бир чипли тизимлари ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг