Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг катта ракета учолмаяпти

Энг катта ракета учолмаяпти

Фото: "Ixbt.com"

"SpaceX"нинг тарихдаги энг катта ракетаси "Starship" парвозига рухсат берилмаяпти. АҚШ фуқаролик авиацияси федераль бошқаруви парвозни яна орқага сурди.

Ўзи парвозлар режаси бир неча бор ўзгартирилди. Охирги марта 31 майга белгиланган эди. Кейин эса 13 июнга қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, "Starship" Ойга ва Марсга одамлар ҳамда юкларни ташишга йўналтирилган. Компания асосчиси Илон Маск янги космик кема буни уддалашига ишонтириб келмоқда. У 2023 йили дунёдаги илк Ой миссиясини амалга оширишини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг