Энди банкоматдан фақат пул эмас, тилла ҳам чиқариб олишингиз мумкин
Ҳиндистондаги Ҳайдаробод шаҳрида банкоматдан тилла чиқариб олиш имконияти тақдим этилди. Бу Goldsikka компаниясининг ташаббуси саналади. Молиявий ва банк масаласидаги дастурий таъминот билан OpenCube Technologies стартапи шуғулланяпти.
Gold ATM аппарати туну кун ишлайди. Тиллани дебет ёки кредит карта орқали олиш мумкин. Қимматбаҳо металнинг нархи доимий ўзгарувчи айни вақтда Ҳиндистонда тиллага барчанинг қўли етадиган шароит яратилмоқда. Декабрь ойи мамлакатда 10 грамм тилла нархи 54,63 минг рупий (662 доллардан ортиқ) бўлди.
Банкоматдан 24 каратли тиллани 0,5 граммдан 100 граммгача бўлган миқдорда чиқариб олиш мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter