Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик маълумотлар маркази очилади

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик маълумотлар маркази очилади

Миллиардер Мукеш Амбани бошчилигидаги Reliance Group компанияси Гужарат штатининг Жамнагар шаҳрида дунёдаги энг йирик маълумотлар марказини қуришни бошлади.

Унинг қуввати уч гигаватт бўлади, бу дунёдаги ҳозирги энг йирик марказлардан уч баробар кўпдир.

Маълумотлар маркази сунъий интеллект (АI) билан ишлаш инфратузилмасининг асосий қисмига айланади.

Лойиҳа энг янги технологияларга, жумладан Nvidia компаниясининг кучли яримўтказгичларидан фойдаланишга асосланган бўлиб, бу маълумотларни қайта ишлаш операциялари нархини сезиларли даражада камайтиради. Бу, айниқса, чатботлар ва самарадорлик воситалари каби генератив СИ билан боғлиқ вазифалар учун жуда муҳимдир.

Ушбу гигант марказнинг ишга туширилиши билан Ҳиндистон нафақат глобал СИ бозорининг асосий ўйинчисига айланиши, балки инновацион технологиялар ва барқарор энергия соҳасида янги стандартларни ўрнатиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг