Эко-IT оромгоҳининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди (Фото)
Тошкентда Ўзбекистондаги биринчи Эко-IT оромгоҳининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда «Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева иштирок этди. У Ўзбекистон мактабларининг барча экофаолларига мурожаат қилар экан, шундай деди:
– Она заминимизнинг келажаги – ҳаммамизники, унга ҳар биримиз жавобгармиз. Бугун атроф-табиатга меҳр бериб, асраб-авайласак, эртага сайёрамиз гуллаб-яшанайди. Ва бунда сизнинг катта ҳиссангиз бўлади!
Эко-IТ оромгоҳи «Замин» фондининг «Eco-schools Uzbekistan» лойиҳаси доирасида гибрид шаклда ташкил этилди, унда 400 дан зиёд экофаоллар иштирок этди.
Тадбирдан асосий мақсад экология учун маъсулиятни ҳис этувчи авлодни тарбиялаш ҳамда ёшларни атроф-муҳитни яхшилаш ва асраб-авайлаш бўйича амалий ҳаракатларга фаол жалб қилишдан иборат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter