Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг катта самолёт энг юқори баландликка кўтарилди

Дунёдаги энг катта самолёт энг юқори баландликка кўтарилди

Фото: "Ixbt.com"

Калифорниядаги “Stratolaunch” компаниясига тегишли дунёдаги энг улкан самолёт “Roc” еттинчи синов парвозини муваффақиятли амалга оширди. У максимал баландликка кўтарилди.

Самолёт 3 соату 1 дақиқа давомида ҳавода бўлди ва 8 200 метр баландликка кўтарилиб, дунё рекордини ўрнатди.

У гипертовушли тадқиқотларга ихтисослашган самолётдир. Компания самолёт билан боғлиқ яна бир қанча синовларни ўтказиб бўлгач, йил охирида фаолиятга йўналтирилган илк парвозни амалга ошириш ниятида.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг