Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг чаққон робот

Дунёдаги энг чаққон робот

Фото: Gazeta.ru

Робототехника бўйича америкалик олимлари ҳозирги кунга қадар энг кичик ва энг енгил бўлган, шу билан бирга энг тезкор ишлайдиган роботларни лойиҳалаштирдилар.

Биринчи қурилманинг оғирлиги бор-йўғи саккиз миллиграмм, иккинчи қурилманинг оғирлиги эса 55 миллиграмм. Иккаласи ҳам сув ёки қуруқлик юзаси бўйлаб сониясига олти миллиметрга яқин масофани босиб ўтишга қодир.

Микророботларнинг ўзига хос хусусияти драйвлари бўлиб, уларнинг оғирлиги миллиграммдан кам. Улар қиздирилганда конфигурацияни ўзгартиради ва кейин асл шаклига қайтади. Бу хусусият ҳаракатланувчи ёки айланадиган қисмларсиз жуда бардошли двигателлар ясаш имконини беради.

Улар кичик оқим билан иситилади ва совутилади, бу эса машиналарга оёқ-қўлларини сониясига 40 мартагача ҳаракатлантириш имконини беради. Дастлабки синовлар давомида микродрайвер ўз вазнидан 150 баравар кўпроқ юкни кўтара олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг