Counter Strike ўйини мияни ривожлантиришини билармидингиз?

Sheffild университети олимлари 230 нафар Counter Strike ўйинчиларида тадқиқот ўтказишди ва ушбу ўйин когнитив қобилиятларни ривожлантиришини аниқлашди.
Тадқиқот натижалари шуни маълум қиладики, CS ўйинчилари оддий одамларга қараганда тезроқ қарор қабул қилишади.
Қолаверса, улар қийин вазифаларни бошқаларга қараганда яхшироқ ва тезроқ бажаришади, уларнинг стратегик фикрлаши эса оддий одамларникидан бир неча марта яхшироқ.
Энг асосийси, ўйинчилар камроқ стрессга тушадилар. Бу эса ҳарбийлар, шифокор ва ўт ўчирувчи каби мураккаб касб эгалари учун ниҳоятда фойдали.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter