Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ChatGPT иловаси iPhone ва iPad учун янада яхшиланди

ChatGPT иловаси iPhone ва iPad учун янада яхшиланди

Фото: Ixbt.com

ОpenAI iOS учун расмий ChatGPT иловасини фойдали ва қулай функциялар билан янгилади.
Илова iPad учун оптималлаштирилган ва тўлиқ экран режимида ишлайди.

Қолаверса, илова Siri овозли ёрдамчиси билан чуқур интеграцияга эга. Энди фойдаланувчилар Siriдан бемалол ChatGPT иловасини очишни сўрашлари мумкин.

Яна бир янги хусусият шундаки, сиз хабарларни ChatGPT илова интерфейсидан қурилмадаги бошқа иловаларга ҳам ўтказишингиз мумкин.

Дастлаб ChatGPT иловаси iOS учун март ойининг ўрталарида АҚШда дебют қилинди, кейин эса дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида ундан фойдаланиш имконияти пайдо бўлди.

ChatGPT иловасидан фойдаланиш бепул, лекин ChatGPT Plus хизмати ойига $19,99 туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг