ChatGPT Италияда тақиқланди

Италия ChatGPT тақиқланган дунёдаги илк мамлакатга айланди.
Чат-ботга асосий эътироз шахсий маълумотларни муҳофаза қилиш бошқармасидан бўлди. Бошқарма таъкидлашича, ChatGPT сервисида гарчи 13+ ёш чегараси ўрнатилгани кўрсатилгани билан, аслида фойдаланувчиларнинг ёши текширилмаяпти. Бундан ташқари, Италиянинг шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунчилигини бузмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ChatGPTда “сбой” (ишдан чиқиш) кузатилиб, фойдаланувчиларга бир-бирларининг шахсий маълумотлари кўринадиган бўлиб қолганди. Италияда тегишли органни чат-ботни ёпишга ундаган асосий сабаб ҳам шу бўлди.
Нейротармоққа давлатлар ва фаоллар томонидан босим уюштирилаётганига тобора кўп дуч келяпмиз. Нима деб ўйлайсиз? Охир-оқибат ChatGPTни батамом ёпиб юборишмасмикан?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter