ChatGPT дори-дармонлар ҳақидаги саволларга нотўғри жавоб берди
Лонг-Айленд университети (АҚШ) мутахассислари ChatGPT чат-ботининг бепул талқини тиббий дори-дармонлар ҳақида нотўғри маълумот беришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари ташкилот сайтида эълон қилинди.
Тадқиқот давомида олимлар чат-ботга тиббиёт мавзусида 45 та савол беришди. ChatGPT улардан 11 тасига умуман жавоб бермади, 10 та саволга ноаниқ, 12 тасига нотўғри жавоб берган.
Ҳар бир савол бўйича манбани кўрсатиш сўралганида ChatGPT фақат 8 та жавоб учун манба келтира олди, улар ҳам мавжуд бўлмаган бўлиб чиқди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter