Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бунақа нархга букланадиган флагман олиш ақлга сиғмайди, аммо...

Бунақа нархга букланадиган флагман олиш ақлга сиғмайди, аммо...

Фото: 4PDA

Яқинда эълон қилинган букланадиган ТECNО смартфонлари хорижий нашрлар томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ноодатий дизайни ва ҳамёнбоп нархи билан бошқа флагманлардан ажралиб турувчи ушбу янги смартфон ҳақида ICT.xabar.uz журналистлари нима дейди?

Phantom V Flip икки хил рангда тақдим этилди: бинафшаранг (Mystic Dawn) ва қора (Iconic Black). Янги қурилманинг, сунъий чарм қопламаси бошқа рақобатдош телефонлардаги ойнага қараганда қуриламани яхшироқ ушлаб туриш имконини беради.

Қурилма алюминий ва пўлатдан ясалган бўлиб, 200 000 мартагача эгилиш учун мўлжалланган.
Асосийси, смартфон букилганда экран ярми бўшлиқларсиз ёпилади.

Ички дисплей эса эгилувчан пластмасса билан қопланган ва минимал рамкаларга эга. 6,9 дюймли АМOLED матрицаси 120 Гц гача частотали LTPО ни қўллаб-қувватлайди.

Қурилманинг ташқи экрани думалоқ шаклда ишлаб чиқилган бўлиб, у гаджетни бошқа аналогларидан ажратиб туради.

Ташқи экранда сиз тезкор созламалардан фойдаланишингиз, билдиришномаларни кўришингиз ва асосий камера ёрдамида ўзингизни суратга олишингиз мумкин.

Янги маҳсулот 6 нм диагонали MediaTek Dimensity 8050 процессори асосида ишлайди. Чипсетда битта 3 гигагерцли Cоrtex-А78 ядроси, учта 2,6 гигагерцли Cоrtex-А78 ва тўртта 2,0 гигагерцли Cоrteх-А55 мавжуд. Графикалар эса Маli-G77 МS9 томонидан бошқарилади.

Оператив хотира – 8 ГБ. Яна 8 ГБ гача виртуал оператив хотира қўшиш учун MemFusion функцияси ҳам мавжуд.

Гаджет Аndroid 13 операцион тизимида HiОS 13.5 асосида ишлайди. Аммо ТECNО флагманлари қимматбаҳо Мotorola Razr 40 дан анчайин кучлироқ бўлиб чиқди.

Қурилма иккита камера билан жиҳозланган: асосий сенсор Samsung ISOCELL GWB – 64 МП, ф/1.7, ултра кенг – 13 МП. Олд модул эса 32 мегапиксел. 4000 мА/соат аккумулятор қурилмани 45 ваттда қувватлантиради.

Бу тарифлардан кейин сиз ҳам ушбу ажойиб қурилмани харид қилишга қизиқиб қолганингиз шубҳасиз. Аммо ТECNО Phantom V Flip ҳозирча фақат Ҳиндистонда 601 доллардан сотувга чиқарилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг