Бугун — Дастурчилар куни
Аслида дастурчилар кунининг аниқ санаси йўқ. Байрам қачонлигини аниқлаш учун йил бошидан бошлаб аниқ 256-кунни ҳисоблашингиз керак. Бу йил у 13 сентябрга тўғри келди.
Лекин нега айнан йилнинг 256-куни? Чунки дастурлаш тилида 256 рақами муҳимдир. Шундай қилиб, 256 — 8 битли кодлаш билан ҳар қандай тизим элементларининг максимал мумкин бўлган сони.
2002 йилда бу ғоя веб-студияда дастурчи Валентин Балт томонидан илгари сурилди. Мутасаддиларга мурожаат тузиб, ташаббусни қўллаб-қувватлаш учун керакли миқдордаги имзо тўплади. Беш кун ичида ўн минг киши мурожаатни имзолади.
Бу куни дастурчилар мукофотлар, диплом ва сертификатлар билан тақдирланади. Шунингдек, дастурлаш мусобақалари ўтказилади, илмий конференциялар ва семинарлар ташкил этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter