Блогерлар диққатига: Муаллифлик ҳуқуқи ҳақида нималарни биласиз? (ВИДЕО)
Бугунги кунда Интернетдан кўчирилган асар, жумладан, расм, қизиқарли мақола, қўшиқ, мусиқа, кино ёки бошқа материалларни уларнинг манбасига ҳавола кўрсатмасдан фойдаланиш оддий ҳолга айланиб қолмоқда.
Интернет фойдаланувчиларининг ҳаммаси ҳам бу асарларнинг муаллифи мавжудлиги, улардан рухсат олиш лозимлигини билавермайди. Ахборотнинг Интернетдан жой олганлиги ундан хоҳлаганча фойдаланиш мумкин дегани эмас.
Баъзан машҳур блогерлар ёки таниқли санъаткорларнинг instagram саҳифаси ҳакерлар хужумига учрагани қулоғимизга чалинади. Аккаунтни қайтариб олиш эса анча қимматга тушади. Хўш, бунинг олдини олиш учун қандай хавфсизлик чораларига риоя қилиш керак?
Бу ҳақда батафсил олий маълумотли ҳуқуқшунос ва инстаблогер Дилрабо Эгамова фикрларига қулоқ тутамиз.
Умид қиламизки, ушбу кўрсатув нафақат блогерлар, балки бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ўзининг шахсий саҳифасига эга бўлган барча юртдошларимиз учун манфаатли бўлди. Бу борада фикрларингизни кутиб қоламиз. Видеони дўстларингиз билан ҳам улашинг. Зеро, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларини яхши билиши керак!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter