Биткоинлар жами қиймати 1 трл доллардан ошди
Муомаладаги биткоинларнинг жами қиймати ёки бозор капитализацияси 2021 охиридан буён 1 триллион АҚШ долларидан ошди.
2021 йилнинг декабридан бери биринчи марта криптовалюта қиймати 51 000 долларлик довондан юқорилади. 2024 йилнинг ўзида биткоин 21 фоиздан кўпроқ қимматлашди.
Спот ETF-биткоинлар АҚШда муваффақият қозониб, сармоядорларнинг кайфиятини яхшилагаши бунга асосий сабаб бўлди. Криптовалюталар нархлари ўтган йилнинг январида ўсишни бошлаганди ва ҳамон тўхтаган эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter