Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2024 йилда 170 миллионта сунъий интеллектли компютер чиқарилади

2024 йилда 170 миллионта сунъий интеллектли компютер чиқарилади

Фото: Corsair

Компютер ишлаб чиқарувчилар сунъий интеллект билан бевосита ишловчи компютерларни йиғишга зўр бермоқда, дея хабар берди Computerworld нашри.

Canalys мутахассисларига кўра, 2024 йилда жаҳон бозорига чиқадиган ҳар бешинчи компютер ёки 170 миллиондан ортиқ қурилмада сунъий интеллектни қўлловчи воситалар олдиндан ўрнатилади. Сунъий интеллектли компютерларнинг микросхемалари мураккаб ҳисоблашлар ва кўп сонли маълумотларни ишлашга мослаштирилган бўлади.

Бу мураккаб компютерларнинг қарийб 60 фоизи ташкилотлар ва бизнес соҳаси учун чиқарилади.

“Шундан сўнг уларнинг оммалашуви жуда тезлашиб кетади, бу жараён ишлаб чиқарувчанлик, хавфсизлик ва харажатларни бошқариш бизнеснинг асосий омили саналган тижорий секторда, айниқса, яққол кўзга ташланади”, — дея таъкидлашмоқда экспертлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг