Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Барселонада “Giga-2025” форуми: Ўзбекистоннинг рақамли таълим соҳасидаги ташаббуслари тақдим этилди

Барселонада “Giga-2025” форуми: Ўзбекистоннинг рақамли таълим соҳасидаги ташаббуслари тақдим этилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган “MWC Barcelona-2025” доирасида Халқаро электалоқа иттифоқи (ITU) ва БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ташаббуси билан ташкил этилган “Giga-2025: Умумжаҳон мактаб алоқаси учун инновацияларни кенгайтириш” тадбирида иштирок этди.

Мазкур форум глобал таълим муассасаларини интернет тармоғига улаш, таълим технологияларини ривожлантириш ва рақамли бўшлиқни қисқартириш масалаларига бағишланган бўлиб, халқаро экспертлар, давлат вакиллари ва етакчи АйТи-компаниялар иштирокида ўтказилди.

Тадбир доирасида “The Giga Journey: муаммоларни ҳал қилиш ва мактабларни улаш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш” мавзусида муҳокамалар ташкил этилиб, унда Ўзбекистон томони ўз тажрибаси ва эришилган натижалари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, учрашувда тегишли ташкилотлар билан амалга оширилаётган GIGA-Accelerator Model лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди. 

Ушбу лойиҳа Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларига яқин ҳудудларда яшовчи аҳолининг интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича инновацион, ишончли ва ҳамёнбоп ечимларни ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг