Ақлли аудиокитоб

iFLYTEK компанияси Hkust Xunfei ақлли аудиокитобини тақдим этди. У 6 дюймли экран ва электрон сиёҳга эга бўлиб, Хитойда 170 долларга сотилмоқда.
Қурилма 155 грамм, қалинлиги 6,4 миллиметр. Гаджет mobi, epub, txt, PDF, azw3 форматлардаги электрон китобларни қўллаб-қувватлайди. Рус, инглиз, япон, корейс, хитой тилларида ишлайди.
Унда юклаб олинган китобларни овоз билан ўқиб беради. Хотираси 32 ГБ. Bluetooth орқали уланиш мумкин. USB-C орқали қувватланади. Батареяси сиғими 1600 мА•с.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter