Android Auto фойдаланувчилари GPS билан боғлиқ муаммога учрашди

Googleнинг автомобил платформаси фойдаланувчилари барқарор Android Auto 10.5 янгиланиши чиққанидан кейин GPS сигналидаги муаммолар ҳақида шикоят қила бошладилар.
Бир нечта фойдаланувчилар сигнал бирданига бир неча сония давомида ғойиб бўлгани ва навигатор қотиб қолгани, бироқ бир неча дақиқадан сўнг у жонланиб, одатдагидек ишлашда давом этгани ҳақида хабар беришди. Бу муаммо нафақат Google Maps, балки Waze иловасига ҳам таъсир қилади.
Афсуски, Google ишлаб чиқувчилари ҳали GPS билан боғлиқ муаммоларни тан олишмаган. Бироқ Android Auto тез-тез янгиланиб туришини ҳисобга олган ҳолда, муаммо яқин орада ҳал бўлишига умид қилиш мумкин. Ҳозирча фойдаланувчиларга эски версияга ўтиб туриш тавсия этилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter