Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AMD сунъий интеллект учун янги процессорларни тақдим этди

AMD сунъий интеллект учун янги процессорларни тақдим этди

AMD шахсий компютерлар учун янги Ryzen 9000 процессорларини ва ноутбуклар учун Ryzen AI  300 процессорларини тақдим этди. Янги чиплар фойдаланувчиларга юқори унумдорликни ва сунъий интеллектни қўллаб-қувватлашни ваъда қилади.

Компютерлар учун Ryzen 9000  Zen 5 архитектурасида қурилган ва олдинги авлодга қараганда 16 фоиз яхшироқ ишлашни таклиф қилади. Ryzen 99950Х истеъмол бозори учун энг тезкор процессор деб топилди.

Ryzen AI 300 кучли нейрон процессорлар (NPU) ва Radeon  800М графикаси билан жиҳозланган. Улар янги СИ платформаси Windows Copilot+  билан ишлайдиган ноутбуклар учун мос келади.

Янги Ryzen чиплари фойдаланувчиларга юқори унумдорлик, СИ иловаларини қўллаб-қувватлаш ва ноутбуклар учун батарея қувватини оширишни ваъда қилади. AMD ҳамкорлари, жумладан, Acer, Asus, HP, Lenovo ва MSI аллақачон Ryzen AI  300 асосидаги янги ноутбукларни тайёрламоқда. Microsoft ҳам ўз иштирокини тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг