Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Алиса янгиланиш арафасида

Алиса янгиланиш арафасида

Фото: Habr.com

Yandex 2023 йил охиригача Алиcа овозли ёрдамчисининг янги авлодини чиқаришни режалаштирмоқда. Янгиланган ёрдамчи ҳозирда синовдан ўтказилмоқда.

Март ойида овозли ёрдамчига YandexGPT тил моделини тақдим этди. Функция Yandex иловасида, браузерда, станцияларда ва смарт телевизорларда мавжуд.

У ақлли уйни бошқариши, пичирлаб гапириши, эртак ўқиши, болаларнинг нима учун саволларига жавоб бериши, овозли китоблар ва бошқа кўп нарсаларни қила олади. Бундан ташқари, обуначилар ундан шубҳали қўнғироқларга жавоб беришни, суҳбатларни ёзиб олишни ва транскриптларни юборишни сўрашлари мумкин. Фойдаланувчининг илтимосига кўра, Алиса телефон рақамини топиши ёки манзиллар китобидан рақамни териши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Алиса 2023 йилда олти ёшга тўлади. Yandex уни 2017 йилда чиқарган. Хизмат овозни аниқлаш учун SpeechKit технологияларидан фойдаланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг