AКТ вазирлиги ва «Мегафон» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Aйни кунларда бўлиб ўтаётган «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Мегафон» компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумни имзолаш жараёнида AКТ вазири биринчи ўринбосари Олег Пекос ҳамда компания бош директори Хачатур Помбухчан иштирок этди.
Меморандумга кўра, эндиликда МегаФон Ўзбекистон IТ-мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда иш билан таъминлаш дастурини йўлга қўяди.
Ҳамкорлик дастурлаш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича турли даражадаги мутахассисларни ўқитиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
Ўқишдан сўнг иштирокчиларга малакасидан келиб чиқиб, амалиёт ўташ дастури ёки бирданига «Мегафон» жамоасида ҳақиқий лойиҳалар устида иш бошлаш имконияти тақдим этилади.
«Мегафон» бош директори Хачатур Помбухчан Ўзбекистон истиқболини Марказий Осиёдаги энг йирик IТ-хаб сифатида кўраётганини ва олий тоифадаги ихтисослашган мутахассисларни тайёрлашда тажриба билан бўлишиш ҳамда ўз ресурсларинини ишга солишга тайёр эканлигини билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter