5G келгуси 5 йил ичида смартфонларни қандай ўзгартиради?
5G технологияси деярли беш йил олдин жорий қилинган бўлса-да, унинг оммалашиши яқинда тезлаша бошлади. Gizmochina смартфон саноати учун учта таъсирни санаб ўтди.
- Смартфонлардаги янги технологиялар.
5G тармоқларининг хусусиятлари, жумладан, паст кечикиш ва юклашнинг яхшиланган тезлиги виртуал реаллик (VR) иловаларини оммалашишига олиб келади. Ушбу технологиялар узоқ вақтдан бери мавжуд, аммо уларнинг имкониятлари мобил тармоқларнинг эски авлодлари томонидан чекланган.
- Қамров кенгайиши.
Телекоммуникация гигантлари мавжуд экотизимдан фойдаланган ҳолда 5G ни ўрнатиши ва уяли алоқа тармоқларига уланишни кенгайтириши мумкин.
- Смартфонлар қулайроқ бўлади.
Эҳтимол, телеком компаниялари янги 5G смартфонини янгиламоқчи бўлган мижозлар учун янада жозибадор вариантларни таклиф қилишлари мумкин. Бундан ташқари, телефон ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари ҳам арзонроқ моделларни ишлаб чиқарадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter