5G да смартфонлар кўпроқ ток ейди — тадқиқот

Илк 5G-тармоқлар жорий этилганида улар 4G-тармоқларга нисбатан электрни кўпроқ сарфлаши маълум бўлганди. Бироқ орадан йиллар ўтди, 5G-чипларнинг янги авлодларини яратиш устида анча ишлар қилинди. Хўш, ҳозир вазият қандай? Бизга интернет тезлигини ўлчаши (Speedtest) орқали яхши таниш Ookla компанияси шуни ўрганди.
Компания тадқиқотчилари Qualcomm, MediaTek, Samsung ва Google ишлаб чиққан процессорларнинг бир нечта авлодини синовдан ўтказишди ва натижаларини қуйидаги график кўринишида тақдим этишди.
Кўриб турибсизки, 5G-тармоқлар билан ишлаганда замонавий чиплар батареяси қувватини 6-11 фоиз тезроқ сарфлайди (4G га нисбатан). Бироқ ҳозирги чиплар аввалгиларига қараганда энергиянини камроқ сарфлаши ҳам ҳақиқат. Хусусан, Snapdragon 8 Gen 2 энг энергия тежамкор Android-ечим бўлиб, 5G-тармоқларда 8 Gen 1 4G да ишлаганидан кўра самаралироқ (31 фоиз — 32 фоиз).
Худди шундай вазият Dimensity 9200 да ҳам кузатилди, айниқса, у ушбу рўйхат аутсайдери ва ўз аждоди — Dimensity 9000 фонида афзал кўринади.
Бироқ юқоридагиларнинг ҳаммаси смартфонларнинг қуввати 4G режимида нисбатан камроқ сарфланишини инкор этмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter