100 нафарга яқин дастурчи ёшлар
IT Park Фарғона филиалида «UZINFOCOM Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ вакиллари иштирокида ёшлар билан очиқ суҳбат бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида 100 нафарга яқин дастурчи ёшлар билан вилоятда янги дастурчилар жамоасини шакллантириш, замонавий йўналишда янги иш ўринлари яратиш бўйича савол-жавоб суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Фарғона вилояти ёш дастурчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоблар олдилар. Бундан ташқари, дастурлашга энди кириб келган бошланғич дастурчилар ушбу жамоада ўз билим ҳамда кўникмаларини орттириб боришлари мумкинлиги тушунтирилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter